Самарқандда юк машинаси 10 ёшли болани уриб юборди — видео

Самарқанд вилояти Булунғур туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вояга етмаган бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 16 сентябрь куни соат 09:00 ларда туманнинг Пахтабоши қишлоғидан ўтувчи ички автомобиль йўлда ҳаракатланиб келаётган юк транспорт воситаси ўзи билан бир йўналишда велосипедда ҳаракатланиб кетаётган 4-синф ўқувчисини уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида 10 ёшли мактаб ўқувчиси олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан бола ўқиган мактабда тарғибот тадбирлари ўтказилган.

Бундан олдин Қашқадарёда ҳайдовчи машинасида 2 пиёдани уриб, қочиб кетгани, Тошкент вилоятида Labo пиёдани уриб, воқеа жойидан яширингани тўғрисида хабар берилганди. Август бошларида Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вояга етмаган пиёда ҳалок бўлганди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қизил чироқ ёнган вақтда она ва бола пиёдалар йўлагидан ўтаётганида Matiz уриб юборган.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди