«Табиий равишда қуриб қолган». Тошкентдаги улкан чинорлар нима сабабдан кесилгани маълум қилинди

Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Мирзо Улуғбек туманида дарахтлар ноқонуний кесилгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Фото: Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Ижтимоий тармоқларда 8 сентябрь куни Мирзо Улуғбек туманининг Тамарахоним кўчасида диаметри 70-80 сантиметр келадиган улкан чинорлар кесиб ташлангани айтилган хабарлар тарқалди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолатни зудлик билан ўз назоратига олган туман экология бўлими давлат инспекторлари иштирокида ўрганиш жараёни олиб борилган. Натижада ҳудуддаги 2-3-сонли хонадонлар ёнида жойлашган чинор дарахтлари табиий омиллар таъсирида касалланиб қуриб қолгани, фуқаролар ҳаёти, мол-мулкига жиддий хавф солиши эҳтимоли борлиги боис тегишли хулоса асосида ҳужжатлар расмийлаштирилган ва туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан кесилган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида дарахтлар таги бетонлаб ташлангани аниқлангани, Бухородаги далада дарахтлар қўпориб ташланаётганига муносабат билдирилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда кесилган 58 туп дарахт иши бўйича 3 киши ушланган.

Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди
Янгиликлар16:49 | 5.12.22
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди