Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Донецк вилояти Бахмут шаҳрида вайрон бўлган турар жой биноси олдидан югуриб ўтаётган киши.

Фото: AFP

Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар вақтида ағдарилиб кетган машина.

Фото: AFP

Ростов вилоятининг Батайск шаҳрида Православ руҳонийси ва қисман сафарбарликка чақирилган заҳирадаги аскарлар.

Фото: Reuters

Ливан армияси аскарлари Байрутда 2022 йилги бюджетни тасдиқлаш сессиясида парламентга бостириб киришга уринаётган истеъфодаги ҳарбийлар билан тўқнашди. Намойишчилар иқтисодий инқироз даврида камайган ойлик пенсияларини оширишни талаб қилган.

Фото: AFP
Фото: AFP

Сенегал қуролли кучларининг икки нафар аъзоси.

Фото: AFP

Курд аёллари Маҳса Аминининг портретини кўтариб, намойишда қатнашмоқда.

Фото: AP Photos

Талабалар Мексиканинг Герреро штатидаги коллежнинг 43 нафар талабаси ғойиб бўлганига 8 йил тўлиши муносабати билан намойиш ўтказмоқда.

Фото: Rueters

Гаитида ёнилғи нархи ошишига қарши норозилик вақтида намойишчилар томонидан ўрнатилган оловли баррикада олдидан ўтаётган мотоцикл ҳайдовчиси.

Фото: AP Photos

Шаҳзода Акишино ва император оиласи аъзоси Япониянинг марҳум бош вазири Синдзо Абэнинг дафн маросимида ҳурмат бажо келтирмоқда.

Фото: Reuters

Президент Жо Байден Оқ уйда Бейсбол—2021 чемпиони «Атланта Брэйвз»ни тақдирлаш маросимида жамоа либосини ушлаб турибди.

Фото: AP Photos

Филиппиннинг Булакан провинцияси Сан-Мигель шаҳрида «Нору» тўфони келтириб чиқарган сув тошқини вақтида аёл боласини кўтариб кетмоқда.

Фото: Getty Images

«Нору» тўфони оқибатлари.

Фото: Getty Images

Канадалик аёл «Фиона» тўфонидан сўнг.

Фото: Reuters

Гаитининг Порт-о-Пренс шаҳри.

Фото: Reuters

Суриянинг Ҳалаб вилояти шимолида жойлашган 3000 га яқин эвакуация қилинган сурияликлар истиқомат қилувчи Завғара лагери ва у ердаги футбол майдони

Фото: AFP

Кениядаги Самбуру миллий боғида қурғоқчилик пайтида нобуд бўлган, йўқолиб бораётган Греви зебрасининг жасади.

Фото: Reuters

Пекинлик қизалоқ коронавирусга тест топширмоқда.

Фото: AP Photos

Эфиопиядаги христиан диндорлари Мескель байрамини нишонламоқда.

Фото: AFP
Фото: AFP

Эфиопиядаги христиан диндорлари Мескель байрамини нишонламоқда.

Фото: AFP

Таиланддаги вегетарианлар фестивалида ноодатий тарзда ўзига зарар етказаётган одамлар.

Фото: AFP
Фото: AFP
Фото: AFP
Фото: AFP

Арнольд Шварценеггер ва унинг қиз ўртоғи Хизер Миллиган Октоберфест пайтида қадаҳ кўтармоқда.

Фото: Getty Images

Лондондаги цирк актёрлари.

Фото: PA Photos

Майамидаги бейсбол ўйинидан лавҳа.

Фото: USA Sports
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади