АҚШ Россиянинг ядровий қуролини кузатишни кучайтирди

АҚШ ҳамда унинг иттифоқчилари Украина ҳудудига ядровий зарба бериш эҳтимоли борлиги боис Россиянинг тайёргарлик даражасини кузатишни кучайтирди, деб хабар беради Politico.

Фото: APA

Қайд этилишича, мамлакатлар Россиянинг ердаги бўлинмаларини таҳлил қилиш учун тижорий сунъий йўлдошлардан фойдаланмоқда. АҚШ разведка самолётлари Россиянинг икки хил мақсадли қурол тизимлари ва гипертовушли ракеталари жойлашган Калининград вилоятини кўздан кечирган.

Россия қўшинлари Украинага бостириб борганидан кейин Владимир Путин ва ҳукумат вакилларидан бири Россия ядровий қуролдан фойдаланиши мумкинлиги ҳақида бир неча бор шама қилганди.

«Биз буни диққат билан кузатяпмиз», — дейди Россия ядровий кучлари ҳақидаги разведка маълумотларига эга бўлган АҚШ ҳукумати амалдори. Кузатув ҳавода, космосда ва кибермаконда амалга оширилмоқда.

Аввалроқ ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилганди. Шунингдек, АҚШ қандай ҳолатда ядро қуролидан фойдаланиши маълум қилинган. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украинага нисбатан ядровий қурол қўлланилиши мумкинлигига оид саволларга жавоб қайтарар экан, «Доктринани ўқинглар. У ерга ҳаммаси ёзилган» деган.

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен SBC телеканали Вашингтон Россия ядровий қуролдан фойдаланиши эҳтимоли юзасидан режа ишлаб чиққанини айтган эди.

Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди