АҚШ Украинага яна 1,1 млрд долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда

АҚШ Украинага 1,1 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда. Бу ҳақда Оқ уйдаги манбасига таяниб, Reuters агентлиги хабар берди.

Фото: Global Look Press

Маълумотларга кўра, ёрдам пакетидан янги HIMARS реактив залп ўт очиш тизимлари ва улар учун мўлжалланган ўқ-ўрин олади. Шунингдек, Украина турли радарлар ва дронларга қарши курашиш тизимларига эга бўлади, ҳарбий хизматчиларни ўқитиш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича турли дастурлардан фойдаланиш имкониятини қўлга киритади.

Агентликнинг қайд этишича, янги пакет Украинада хавфсизликни таъминлаш ташаббуси доирасида ажратилаётган бўлиб, бу АҚШ президенти Жо Байден администрациясига Киев учун Америка армиясида мавжуд қуроллардан эмас, ишлаб чиқарувчилардан алоҳида буюртма бериш имконини беради. Аввалроқ Америка ОАВлари ушбу дастур доирасида тақдим этиладиган қурол-яроғ ва техникалар бир неча ойга кечикиши мумкинлиги ҳақида ёзганди. Бунга мудофаа корхоналари учун ишлаб чиқариш жараёнларига вақт талаб этилиши сабаб қилиб кўрсатилган.

Сентябрь бошларида New York Times Украина армиясида ҳозирда Ғарб томонидан берилган 26 та реактив залп ўт очиш  тизимлари, жумладан 16 та HIMARS ва 10 та М270 борлигини ёзганди.

Америка Мудофаа вазирлиги февраль охирларида Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери Вашингтон Киевга 140 та артиллерия тизимини, 660 минг снаряд ва уларга ракеталарни; 41 минг зирҳли нишонларга мўлжалланган кўчма зенит ракеталарни; 1,4 минг кўчма зенит ракета мажмуаларини; 15 та вертолёт; 38 та радар; 10,2 минг автомат ва пистолет; 63,8 миллион патронлар; 18 та патруль катерларни топширганини маълум қилганди. Аввалроқ Пентагон Путиннинг янги стратегияси ҳақида маълумот берган, шунингдек, Пентагон Украина Қуролли кучлари самарадорлигини баҳолаганди.

Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди