Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Сардор Умурзоқов мансабдорларни «савалагани» билан эсда қолган 28 сентябрь ҳам ниҳоясига етиб бормоқда. Қуйида куннинг энг муҳим хабарлари жамланган дайжест билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқланди

Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимлари фуқарога нисбатан куч ишлатиб, танасига бир неча бор қўл ва оёқ билан зарба бергани акс этган видеотасвир тарқалди. Маълум қилинишича, видеодаги воқеа 2021 йилнинг 14 июлида Фарғона шаҳар ИИБда содир бўлган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 206 моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш)га асосан жиноят иши қўзғатилган.

Кадр: Telegram

Иш 2021 йил 2 декабрда мазмунан кўриб чиқиш учун суд органларига юборилганидан сўнг, 2022 йилнинг 23 августида суд томонидан ИИБ ходимларининг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилиб, уларга нисбатан оқлов ҳукми ўқилган.

ЙТТБ Ўзбекистон иқтисоди ўсиши бўйича прогнозни яхшилади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Марказий Осиё давлатлари иқтисодига Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар қай даражада таъсир этаётгани хусусидаги янги прогнозларини эълон қилди.

Фото: Anadolu

Аввалги прогнозда 2022 йилда Марказий Осиё давлатлари ялпи ички маҳсулоти ҳажми 3,1 фоизга, 2023 йилда эса 3,7 фоизга ўсиши тахмин қилинганди. Янги ҳисоботда эса кўрстакичлар мос равишда 4,3 ва 4,8 фоизни ташкил қилган. Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш кўрсаткичи прогнози эса 4 фоиздан 5,5, 2023 йил учун эса 6,5 фоизга яхшиланган.

Минтақа мамлакатларидан Қозоғистон ва Туркманистон жаҳон бозорида нефть ва газ нархининг кўтарилиши туфайли, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон эса Россияда меҳнат муҳожирларига бўлган талабнинг ортиши натижасида катта миқдорда ўтказмалар амалга оширилаётгани сабабли ўсиш суръатлари тезлашгани таъкидланган. Шунингдек, минтақада реал иш ҳақи ва давлат даромадлари ҳам жуда тез ўсаётгани қайд этилган.

Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди

Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги клиникада Корея компанияси томонидан ишлаб чиқилган робот-хирург томонидан мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Қайд этилишича, ушбу технология ёрдамида бир ҳафтада 8 нафар беморда шундай жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Эслатиб ўтамиз бундай операция биринчилардан бўлиб АҚШда 2000 йилда амалга оширилган.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирллиги ахборот хизмати

Сардор Умурзоқов бир қатор мансабдорларга жиддий танбеҳ берди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан 2022 йилнинг 27 сентябрь куни бир қатор туман ҳокимлари вазифасидан олинганди. Бугун Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқовнинг видеоселектор йиғилишидаги аудиоси тарқалди.

Фото: «Bugun.uz»

Селектор аввалида у Андижон, Асака, Пахтобод, Фарғона, Нуробод тумани ҳокимларини минбарга яқинроқ келишини сўраган. Шундан сўнг Умурзоқов Андижон тумани ҳокими Абдужаббор Эгамбердиевга юзланиб, унинг селекторда айвонда ўтириб қатнашаётган ёки йўқлиги билан қизиққан. Фуқароларга нисбатан ҳурматсизлик ва димоғдорлик қилиши оқибатида Президент жамоасининг обрўсига путур етказганлигини таъкидлаб, давлат раҳбари қарорига асосан, вазифасидан озод қилиниши ҳамда хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилган. Сардор Умурзақов сўзи охирида Эгамбердиевга залдан чиқиб кетишини буюрган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон тумани ҳокимининг фуқароларни айвонда ўтириб қабул қилаётгани тасвирланган суратлар тарқалганди.

Сардор Умурзоқов Асака туман ҳокими Мансурбек Алихоновни ер ажратиш масаласидаги 56 та қарор билан 2390 гектар ер ноқонуний ажратилгани учун, Пахтобод тумани ҳокими Элёрбек Усмоновни «Ҳар бир оила тадбиркор» лойиҳасидаги, Фарғона тумани ҳокими Шуҳратжон Мўминов 25 гектардан кўп ерни бириктириб беришдаги ноқонуний ҳаракатлари учун лавозимидан озод қилинганини билдириб, залдан чиқариб юборган.

Нуробод тумани ҳокими Шерали Йўлдошев туман хокимлиги девонхонаси мутасаддиларига нисбатан куч ишлатгани ва уларни ҳақорат қилгани учун, «Ўзбекчорванасл» агентлиги директори Бахтиёр Отамуродов Намангандаги хизмат сафари давомида қилган хатти-ҳаракати сабабли ишдан олинган. Сардор Умурзоқов залдан чиқиб кетишини айтган мансабдорларга эшикдан чиқишда гувоҳномаларини топшириб кетишни буюрган.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовга аввал тарқалган аудиолари учун маошининг 40 фоизи чегириб қолиниши маълум қилинган.

Жаҳонда нима гап?

АҚШ Россиянинг ядро қуролларини кузатишни кучайтирди

АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россиянинг Украинага нисбатан ядро қуролини қўллаш эҳтимоли мавжудлиги боис Россия ядро қуролларини кузатиш кучайтирилганини маълум қилди. Таъкидланишича, бунинг учун тижорий сунъий йўдошдан фойдаланилмоқда. АҚШ разведка самолётлари Россиянинг икки хил мақсадли қурол тизимлари ва гипертовушли ракеталари жойлашган Калининград шаҳрини кузатган.

Фото: APA

Бугуннинг асосий воқеликлари шулардан иборат эди. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади