Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди

Бухоро вилоятида 38 ёшли аёл ўзини поезд остига ташлаб, ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди. «Zamon.uz» марҳума истиқомат қилган маҳалланинг раиси ва масъуллардан ҳолат бўйича қўшимча маълумот олди.

Қайд этилишича, 26 сентябрь куни соат 06:00 да Хўжадавлат—Бухоро-1 йўналишидаги поезд 43-РЗД ва «Мургак» темир йўл бекатлари оралиғида ҳаракатланиб келаётган вақтда Когон шаҳрида яшаган 38 ёшли аёл ўз жонига қасд қилиш мақсадида поезд тагига ўзини ташлаган ва олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

«Оиласи тартибли, интизомли оила ҳисобланади. Уларнинг оиласида ҳеч қанақа низоли ҳолат бўлмаган. Қўни-қўшнилари орасида ҳам обро-эътиборга эга аёл эди. Моддий ва маънавий тарафдан етишмовчилик бўлмаган», — дейди маҳалла раиси.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда марҳума аёлда бироз руҳий ўзгаришлар кузатилган.

«Йигирма кунлар олдин у туман марказий шифохонасида руҳий ҳолат бўйича рўйхатдан ўтган. Шифокорлар унга ётиб даволанишни тавсия қилган. Аммо у шифхонада қолишни истамай, синглисининг уйида даволанишни бошлаган», — дейди у.

Ҳозирги вақтда юқорида қайд этилган ҳолат юзасидан Бухоро транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро транспорт прокуратураси терговчиси Феруз Жўраевнинг айтишича, ўз жонига қасд қилган аёл 1972 йилда туғилган бўлиб, унинг уч нафар фарзанди бўлган. Бош прокуратура матбуот хизмати аввалроқ марҳума 38 ёшда бўлганини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг февралида Тошкентда 1 ҳафта ичида икки нафар қизни поезд уриб кетганди. Шуингдек, Фарғонада аёл жонига қасд қилиш мақсадида ўзини поезд тагига ташлаган эди.

Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади