Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди

Тошкент вилоятидаги Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани ҳақида тарқалди. Давлат Экология қўмитаси ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, қўмитанинг инспекторларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан Чирчиқ дарёси ўзани бўйича ўрганиш олиб борилаётгани ва ҳолатга аниқлик киритилиб, келиб чиқиш сабаблари ва амалга оширилаётган чоралар тўғрисида қўшимча маълумот берилиши айтилган.

Аввалроқ Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги Чирчиқ дарёсига қизил рангдаги сув оқизилаётгани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан «Тошкент сув таъминот» масъулияти чекланган жамияти Чирчиқ шаҳар бўлими мутахассислари томонидан ўрганиш олиб борилган.

Фото: Экологик партия матбуот хизмати

Унда Чирчиқ дарёсининг «Чингелди» маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмига Чирчиқ сув тозалаш иншоотидан келиб қуйилаётган қайта ишланган оқова сув массаси ташланаётгани ва сувнинг ташқи кўринишида, рангида кимёвий моддалар мавжуд экани аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зарафшон дарёсида балиқлар нобуд бўлгани юзасидан терговга қадар текширув олиб борилаётгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Намангандаги Варзик сув омборида балиқлар номаълум сабабга кўра нобуд бўлаётгани ҳақида маълум қилинганди.

Ўзбекистонда банан истеъмоли камайиши мумкин
Янгиликлар8:14 | 10.12.22
Ўзбекистонда банан истеъмоли камайиши мумкин
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди