17:25 | 28.09.22 463

Европа Комиссияси Россияга қарши янги санкциялар эълон қилади

Шу билан бирга, мавжуд санкциялар ҳам юмшатилиши мумкин

Украинада давом этаётган уруш фонида Европа Комиссияси 28 сентябрь, чоршанба куни Россияга қарши янги санкциялар, жумладан, нефть нархининг юқори чегарасини жорий этиш бўйича таклифларни эълон қилади. Бу ҳақда Politico хабар берди.

Шу билан бирга, мавжуд санкцияларни юмшатиш ҳам кўзда тутилган. Куннинг иккинчи ярмида Европа Иттифоқи мамлакатлари вакиллари учун брифинг ўтказилиши режалаштирилган.

Нашрнинг ёзишича, Еврокомиссия Россия нефти нархини чеклаш мақсадида транспорт ва суғурта компаниялари, агар у сотилаётган маълум нархидан ошса, Россия нефтини ташиш ёки суғурталашни тақиқловчи вариантни таклиф қилади. Ушбу чеклов ҳозирда Россия нефти Осиёда сотиладиган нарх билан тенглашади (Европадагидан тахминан 30 фоизга арзон).

Шу билан бирга, худди шундай санкциялар G7 даги иттифоқчилар, жумладан, танкерларнинг аксарияти суғурталанган Буюк Британия томонидан ҳам жорий этилиши тахмин қилинмоқда. Гап шундаки, агар бу иттифоқчилар нархларни чеклашга расман рози бўлмаса ҳам, Хитой ва Ҳиндистон каби мамлакатларда Россия нефти учун кўпроқ пул тўлашга рағбат бўлмайди, дея тушунтиради Politico.

Таъкидланишича, Кипр ва Греция нарх чегарасини жорий этишга узоқ вақтдан бери қарши бўлиб келган, уларнинг юк ташиш компаниялари Россия нефтини ташишдан катта даромад олади. Politico хабарига кўра, улар билан келишилган, унга кўра, ушбу давлатлар товон пули олади.

Шу билан бирга, Европа Комиссияси, афтидан, Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни юмшатиш, Россия ўғитлари, цемент ва бошқа маҳсулотларни етказиб беришга қўйилган тақиқни олиб ташлаш бўйича таклиф киритади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияга қарши саккизинчи санкциялар тўпламида нефть нархи бўйича чекловлар мавжуд эмаслиги хабар қилинганди.

Аввалроқ Байден ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожьедаги референдумлар сабаб Россияга санкциялар ваъда қилганди.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 166
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 208
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 930
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 431
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 387
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 443