Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди

Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклагани, суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқаргани ҳақида хабар берилганди. Олий суднинг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Азиз Обидов бу бўйича баёнот берди.

Унга кўра, Фарғона шаҳридаги ҳолат юзасидан профилактика инспекторлари М. А. ва Б. Т. Жиноят кодексининг 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, жиноят ишлари бўйича Ёзёвон тумани судининг 2022 йил 14 мартдаги ҳукми билан ҳар иккисига нисбатан иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Мазкур жиноят иши Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясида қайта кўриб чиқилиб, 2022 йил 23 августдаги чиқарилган ҳукмга кўра, М. А. ва Б. Т.нинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги сабабли айбсиз деб топилиб, уларнинг ҳар иккиси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) 2-бандига асосан реабилитация қилинган.

Шунингдек, Фарғона вилояти прокурори томонидан Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясининг 2022 йил 23 августдаги ҳукми устидан кассация тартибида протест келтирилган бўлиб, ушбу протест белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун расмийлаштирилаётганлиги маълум қилинди.

«Ушбу жиноят иши Олий судда кассация тартибида кўрилиши бўйича суд жараёни якуни юзасидан батафсил ахборот берилади», дейилади баёнотда.

Аввалроқ Сурхондарё вилояти Бандихон туманида ўқитувчи дарсга тайёрланмаган ўқувчини калтаклагани тўғрисида хабар берганди. Шунингдек, Андижон вилояти Асака туманида ўқитувчи кетма-кет икки кун дарсдан қочиб кетиши ва дарс жараёнларига қатнашмаётгани сабаб  ўқувчи қизни калтаклаганди.

Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди