Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди

Олий суд жиноят иши бўйича ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди, деб хабар қилади Бош прокуратура матбуот хизмати.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 28 январдаги ажрими билан А.Т.нинг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми «а,в,г» бандлари ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноят таркиби бўлмагани ва унинг ушбу жиноятларга даҳли бўлмагани учун оқланган.

Фуқарога унга етказилган мулкий зиённи қоплаш ҳамда маънавий зарар, бошқа зиён оқибатларини ундириш бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.

Шундан сўнг, суд ажримига асосан А.Т.нинг меҳнат қилиш ҳуқуқи, иш стажи тикланиши билан бирга унга 72 миллион сўм моддий ва 100 миллион сўм маънавий зарар ундириб берилган.

«Ўз навбатида таъкидлаш лозимки, фуқаролик процессуал қонунчилигига асосан ҳар бир тараф ўзининг важларини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этиши ва бу ҳолат исботланиши шарт. Аксинча, берилган даъво судлар томонидан рад қилинишига асос бўлади», — дейилади хабарда.

Эслатиь ўтамиз, март ойида Президент томонидан имзоланган қонун билан Фуқаролик кодексига қўшимча киритилганди. Унга кўра, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суд томонидан шахсга нисбатан ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида етказилган зарар давлат томонидан тўла ҳажмда қоплаб берилади.

Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади