ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади

Осиё тараққиёт банки «Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига мос ҳолда бошқариш» лойиҳасига 150 миллион доллар миқдорида қарз ажратади. Бу ҳақда «Norma.uz» ахборот портали хабар берди.

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев 27 сентябрь куни «‘Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига мос ҳолда бошқариш’ лойиҳасини Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 381-сонли қарорни имзолаган.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасида 2022 йил 24 июнда имзоланган битимга мувофиқ 25 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли давр билан 150 миллион доллар миқдорида қарз ажратилиши маълум қилинган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 194,9 миллион долларни ташкил этади, шу билан бирга, Ўзбекистоннинг ҳиссаси 40,2 миллион доллар эквивалентида, шундан 26,6 миллион доллари республика бюджети ҳисобидан қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш ва божхона божидан озод этиш шаклида бўлиши таъкидланган.

Лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида амалга оширилиши маълум қилинган.

Бунда Сув хўжалиги вазирлиги масъул ижро этувчи орган ҳисобланади. Вазирлик лойиҳани амалга оширади, қарз ва грант маблағларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш, шунингдек, барча мақсадли кўрсаткичларга эришилишини таъминлайди. Лойиҳани бошқариш ва мувофиқлаштириш функциялари вазирлик ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказига юкланади.

Осиё тараққиёт жамғармаси 3 миллион доллар, Осиё тараққиёт банкининг Юқори технологиялар жамғармаси эса 0,3 миллион доллар, фермер хўжаликларининг улуши эса 1,38 миллион долларни ташкил қилиши айтилган.

7 йилга мўлжалланган лойиҳани амалга оширишда «вақтинча олиб кириш» божхона режимига расмийлаштирилган махсус техникалар, механизмлар ва технологик ускуналар божхона божлари ва солиқ тўловларидан шартли озод этилади.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:

  • «Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига мос ҳолда бошқариш» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари, шунингдек «Жондор» ва «Боботоғ» сублойиҳаси бўйича;

«Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига мос ҳолда бошқариш» лойиҳаси учун Осиё тараққиёт банкидан жалб этиладиган қарз бўйича асосий қарзни қайтариш ва фоизлар тўлашнинг прогноз жадвали.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27 сентябрдан кучга кириши маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилиши ҳақида хабар берилганди. Шу жумладан, БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми, ташкилотнинг ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенцияси томонларининг 14-конференциясини, шунингдек, Чўлланишга қарши конвенцияни амалга оширишни кўриб чиқиш бўйича қўмитанинг навбатдаги йиғилиши ўтказилиши таъкидланган.

«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Янгиликлар12:41 | 6.12.22
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди