Ўзбекистон давлат хусусий шериклик лойиҳаларини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади

Ўзбекистон давлат хусусий шериклик лойиҳаларини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Молия вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, бош вазири ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) биринчи вице-президенти Юрген Ригтеринк бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказган.

Учрашувда ЕТТБнинг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Жужанна Ҳаргитаи, банкнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Алкис Дракинос, бош котиби Кахугиҳо Когучи ҳамда комплаенс назорат бўлими раҳбари Бернд Тракслер иштирок этган.

Шунингдек, учрашувда молия вазири Тимур Ишметов, Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов ҳамда Давлат хусусий шериклигини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Зокир Бозоров ҳам қатнашган.

Учрашув доирасида ЕТТБ ҳамда Молия вазирлиги ва Давлат хусусий шериклигини ривожлантириш агентлиги ўртасида Ўзбекистон давлат хусусий шериклик лойиҳаларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш юзасидан мандат битими имзоланган.

Томонлар кичик ва ўрта тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш, рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш ҳамда ушбу соҳадаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари юзасидан фикр алмашган.

Учрашув давомида давлат банклари ва давлат корхоналарини хусусийлаштириш, декорбонизация ва яшил ўсиш, хусусан, яшил иқтисодиётга ўтиш, метан эмиссиясини камайтириш, яшил шаҳарларни ташкил этиш, шунингдек, капитал бозорини ривожлантириш, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, шу жумладан, энергетика, таълим ва транспорт соҳасида давлат хусусий шериклиги асосида амалга оширилаётган лойиҳалар, тоғ-кон саноатини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.

Якунда эса томонлар ўзаро алоқаларни ривожлантириш ҳамда юқоридаги масалалар юзасидан ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон метан эмиссиясини камайтириш бўйича «Глобал Мажбурият тўғрисида»ги ташаббусга қўшилгани ҳақида хабар берилганди. Маълум бўлишича, Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонга метан эмиссиясини камайтириш дастурини ишлаб чиқишга ёрдам беради. Ўзбекистон бу келишувга қўшилган Марказий Осиёдаги иккинчи давлат бўлган.

Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди