Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин

Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра хизмати сифатини ошириш, зиёратлар нархини арзонлаштириш муҳокама қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашган.

Мулоқот чоғида мамлакатлар ўртасида азалдан тарихий, маданий ва диний ришталар мустаҳкам боғлангани қайд этилган. Таъкидлаш жоиз, 2022 йил Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилганига 30 йил тўлди. Ўзаро алоқалар ривожи, айниқса, сўнгги йилларда ижобий суръат касб этиб, ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилган.

Фото: ЎзА

Шунингдек, Содиқ Тошбоев Президент 2022 йил 17-18 август кунлари икки Муқаддас масжид ходими, Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд таклифига биноан, давлат ташрифи билан Саудия Арабистонига бориши ҳамкорликни янада юксак даражага кўтаришга хизмат қилаётганини таъкидлаган. Бунинг натижасида икки халқ ўртасидаги кўп йиллик дўстлик, биродарлик тамойилига асосланган алоқалар кўлами янада кенгайган.

Фото: ЎзА

Суҳбат давомида ҳамюртларимиз учун Ҳаж ва Умра тадбирлари Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масаласи бўйича Жамоатчилик кенгаши томонидан амалга оширилиши айтиб ўтилган. Бу борада Ўзбекистон мусулмонлари идораси катта тажриба орттиргани, юртимиз зиёратчилари ҳар йилги ҳаж мавсумида энг намунали, деган мақомга муносиб бўлаётгани қайд этилган.

«Давлатларимиз етакчиларининг олий даражадаги музокаралари икки халқ ўртасидаги азалий дўстликни, мамлакатларимиз ўртасидаги самарали ҳамкорликни янги бочқичга олиб чиқди. Ҳозир савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар, илмий-маърифий ва туризм соҳаларидаги ўзаро манфаатли алоқалар янада кенгаймоқда. Шуни алоҳида урғулашни истардимки, Ўзбекистоннинг меҳмондўст халқи, муқаддас ва тарихий қадамжолари доимо саёҳат қилувчиларни ўзига ром этади. Арабистонликлар ҳам бу ердаги қадим шаҳарларни кўриш, муқаддас масканларни зиёрат қилишни истайди. Саудия Арабистони фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби жорий этилиши мамлакатларимиз ўртасида зиёрат туризми кенг ривожланишида муҳим аҳамият касб этади», — деган ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа.

Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Ҳаж ва Умра қилувчи кишилар Аллоҳ таолонинг меҳмони экани, уларга кўмак берган, оғирини енгил қилган инсон улуғ савобга ноил бўлишини эслатган. Мамлакатда диний эркинлик борасида яратилган қулайликлар самараси ўлароқ, жорий йил ҳаж зиёратчилари сони 12 минг, умра қилувчилар сони эса 40 минг нафардан ошганини таъкидлаган.

Фото: ЎзА

Мулоқот давомида Ҳаж ва Умра қилувчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, ибодатчилар учун Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида янада қулай шароит ҳозирлашга доир таклиф, мулоҳазалар билдирилган. Шунингдек, илмий-тадқиқот ишларида ҳамкорлик қилиш, дин уламолари иштирокида анжуманлар ўтказиш, Самарқанд, Бухоро, Термиз каби қадимий шаҳарларимизга Саудия Арабистони фуқаролари зиёратини ташкил этиш бўйича бир қатор амалий таклифлар, фикр-мулоҳазалар тақдим этилган.

Бугунги кунда Ўзбекистон диний-маърифий, тарихий ва маданий алоқага эга бўлган Саудия Арабистони билан муносабатни янада ривожлантириш учун улкан имкониятга, салоҳиятга эга экани қайд этилган.

Фото: ЎзА

Саудия Арабистони делегацияси вакиллари мамлакатга ташрифи давомида яна бир қатор манфаатдор вазирлик, идоралар раҳбарлари билан музокара ўтказиши айтилган. Таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолияти билан яқиндан танишиш, муборак қадамжоларни зиёрат қилиш ҳам кўзда тутилгани маълум қилинган.

Аввалроқ Саудия Арабистонидаги Abu Sarhad ҳамкор ширкати раҳбари Абусарҳад Носир Абдуллоҳ билан «Умра—2022» мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома имзолагани хабар қилинганди. Шунингдек, пандемия бошланганидан бери биринчи марта 22 январь куни зиёратчилар Умра сафарига жўнаб кетгани маълум қилинган. Март ойида ўзбекистонликлар учун Умра нархи оширилиши тасдиқланган эди.

Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади