Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди

Ўзбекистонда илк бор Жанубий Кореянинг Meere компанияси томонидан ишлаб чиқарилган робот-хирург ёрдамида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирллиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, замонавий тиббиётнинг бу имкониятидан унумли фойдаланиш мақсадида Кореянинг Meere компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Revo-i русумли робот-хирург Ўзбекистонга олиб келинган.

Шунингдек, Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган Shox International Hospital клиникасида ўрнатилган Ўзбекистон, балки Марказий Осиёда ҳам ноёб бўлган ушбу технология ёрдамида бир ҳафтада 8 нафар беморда ўтказилган мураккаб турдаги жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланиб, дардига даво топган. Бундай операцияни биринчилардан бўлиб АҚШ 2000 йилда ўтказган.

Мазкур клиникада 28 сентябрь, чоршанба куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, Кореянинг Meere компанияси вакиллари, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари раҳбарлари, бир қатор малакали профессор-шифокорлар ва жамоатчилик фаоллари иштирокида ўзбек тиббиёти тарихидаги муҳим воқеа — Ўзбекистонда илк бор робот-хирург технологияси иш бошлашига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтган.

Клиника мутасаддилари ушбу инновацион технология муассасадаги барча операцион блок мутахассислари томонидан ўзлаштирилишини мақсад қилган.

Негаки, операцияда бутун жамоа иштирок этади, амалиёт натижаси ва бемор саломатлиги ҳар бирининг касбий маҳоратига боғлиқ. Кейинчалик эса бу мутахассислар Ўзбекистондаги бошқа ҳамкасблари билан ўз тажрибаларини бўлишиши кўзда тутилган.

Робот-хирург ёрдамида бажариладиган онкологик амалиётлар ўсимта яна такрорланмаслиги учун уни бутунлай олиб ташлаши, асаб тугунларига ва бемор ҳаёти учун муҳим бўлган бошқа органларга таъсир қилмаслиги, минимал қон йўқотиш билан кечиши, беморнинг амалиётдан кейинги тикланиши ҳамда буткул соғайишини тезлаштириши билан катта аҳамиятга эгалиги таъкидланган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда роботохирургиянинг тараққий этиши икки омилга боғлиқ. Биринчиси — технологияни бошқара оладиган мутахассислар тайёрлаш бўлса, иккинчиси — мамлакат тиббиётида роботлар сонининг ортиши маълум қилинган.

Бу борада дастлабки қадам ташлангани эндиги вазифа — робот билан бирга операция қилувчи кўп сонли хирурглар захирасини шакллантириш ва инновацион технология онкология ва онкоурология йўналишларидагина эмас, миллий тиббиётимизнинг барча жабҳаларида фаол қўллаш мақсади кўзлангани айтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилгани ҳақида хабар берилганди. Қайд этилишича, инновацион қурилманинг узунлиги бир сантиметрдан ҳам кичикроқ бўлиб у ножўя таъсирга эга дори воситаларини тўғридан-тўғри касаллик ўчоғига етказишга мослаштирилган.

«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Янгиликлар18:41 | 8.12.22
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади