Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш прогнозлари янгиланди

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши бўйича прогнозларини яхшилади. Бу ҳақда банкнинг шарҳида келтирилган.

Фото: «Bugun.uz»

Маълумотларга кўра, 2022 йилда Марказий Осиё ЯИМи 3,9 фоизга, 2023 йилда эса 4,2 фоизга ўасди. Аввалроқ ушбу прогнозлар мос равишда 3,6 фоиз ва 4 фоизни ташкил этганди. ОТБнинг янгиланган шарҳида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 4,5 фоиздан 5 фоизга ўсиши прогноз қилинган.

Банк экспертларининг ҳисоблашича, Украинадаги урушнинг озиқ-овқат ва энергия ташувчиларга таъсири, шунингдек, пул ўтказмаларининг қисқариши 2022 йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда уй хўжаликларининг даромадлари ва истеъмолини камайтириши мумкин.

Ўз навбатида юқори даражадаги инфляция ҳам ўсишга салбий таъсир кўрсатиб, аҳолининг реал даромадларини қиқартириши мумкин. Импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг қимматлашгани, иш ҳақи ва пенсиялар ошиши, ғалла нархининг либераллашувига қарамай, инфляция 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтган йилги 10,9 фоиздан 10,6 фоизгача секинлашган. Озиқ-овқат нархларини барқарорлаштириш учун ҳукумат йил охиригача асосий озиқ-овқат маҳсулотларини солиқ ва божхона тўловларидан озод қилган, бу эса озиқ-овқат инфляциясини 15,5 фоиздан 14,2 фоизга камайтиришга ёрдам берган.

Ташқи инфляция босими ва ўзбек сўмининг долларга нисбатан қадрсизланишига жавобан Марказий банк 2022 йилнинг мартида асосий ставкани 14 фоиздан 17 фоизгача кўтарган. Кейинроқ июнь ойида 16 фоизга, июлда 15 фоизга туширганди.

Аввалроқ Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2022 йилда 3,1 фоизга ўсишини прогноз қилганди. Шунингдек, Жаҳон банки Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши 2022 ва 2023 йилга келиб мос равишда 5,6 ва 5,8 фоизга етишини башорат қилганди. Осиё тараққиёт банки эса (ОТБ) Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йил 5 фоиз ва 2022 йил 5,5 фоизга ўсишини прогноз қилган.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди