Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади

Ўзбекистондаги «Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш тўғрисида» Вазирлар Маҳкамаси қарори тасдиқланди. Бу ҳақда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қурбон Турсунов хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Вазирлар Маҳкамасининг 522-сонли мазкур қарори билан республикада барча йўналишлар бўйича иситиш мавсумини барқарор ўтишини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилган. Хусусан:

  • 2 967 та кўп квартирали уй-жой фондини таъмирлаш;
  • 1 815 километр ичимлик сув тармоқлари;
  • 1 689 та насос ускуналари;
  • 24 та марказий ва маҳаллий қозонхоналар;
  • 809 та турли маркадаги қозонлар;
  • 737 километр иссиқлик тармоқлари;
  • 88 080 километр электр узатиш тармоқлари;
  • 29 135 та транформатор пунктларини мукаммал ва жорий таъмирлаш режалаштирилган.

Шунингдек, ҳужжатда 149 километр газ қувурлари ва 299 та газ тақсимлаш пунктларини таъмирлаш билан бирга, 314 400 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш ҳамда 1,7 миллион тонна кўмир захирасини яратиш белгиланган.

Шу билан бирга, олис ҳудудлардаги 723 та ижтимоий соҳа объектларини иситиш мавсумига тайёрлаш, аҳолига 1,5 миллион тонна ичимлик сувини етказиб бериш ҳамда 1 301 километр ички йўлларни таъмирлаш ишлари амалга ошириш зарур бўлади. Юқорида белгиланган параметрларни бажаришда 2 триллион сўм маблағ йўналтирилади.

Аввалроқ «Ўзбеккўмир» томонидан 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсуми учун республика ижтимоий соҳа объектларига 518 минг тонна, аҳоли эҳтиёжлари учун 882 минг тонна маҳаллий кўмир маҳсулотлари етказиб берилиши маълум қилинганди.

Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади