Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди

Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳудудида жойлашган Косон—Суғдиёна поезд бекатлари оралиғида юк поезди 19 ёшли қизни уриб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Bugun.uz»га маълум қилди.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Қайд этилишича, ҳолат 25 сентябрь куни содир бўлган. Шу куни вилоят Ички ишлар бошқармаси Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси навбатчилик қисмига «Қарши минтақавий темир йўл узели» унитар корхонаси навбатчиси С.Т. қўнғироқ қилиб, Косон—Суғдиёна темир йўл бекати оралиғининг 4102-километр 9-тўсиғида 3472-сонли Бухоро—Қарши йўналишидаги юк поезди одам уриб юборгани ҳақида хабар берган.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Шунингдек, олиб борилган терговга қадар текширув ишлари давомида поезд бошқарувида Қарши тумани «Поштон» маҳалла фуқаролар йиғини Туябўйин қишлоғида яшовчи, Қарши локомотив депосида машинист бўлиб ишловчи 1995 йилда туғилган Э.Ш. бўлгани аниқланган.

Э.Ш. бошқарувидаги юк поезди Косон—Суғдиёна поeзд бекатлари оралиғида мазкур тумандаги «Юқори оброн» маҳалласида яшовчи, турмушга чиқмаган, 2003 йилда туғилган У.Г. панжаралар билан тўсилмаган темир йўл изидан ўтаётганида тепловоз олд томони билан уриб юборган.

Оқибатда қиз вагон остида қолиб, воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода 38 ёшли аёл ўзини поезд тагига ташлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Шуингдек, Фарғонада аёл жонига қасд қилиш мақсадида ўзини поезд тагига ташлаган эди.

Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди