Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазири Ўзбекистонга келди

Саудия Арабистони подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Маълум қилинишича, 27 сентябрь куни Саудия Арабистони подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Мартабали меҳмонларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров , Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва бир гуруҳ мутасаддилар кутиб олган.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Қайд этилишича, мартабали меҳмон билан халқаро аэропортнинг кутиш залида қисқа муддатли суҳбат бўлиб ўтган.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Мазкур ташрифдан асосий мақсад – Ўзбекистон ва Саудия Арабистони подшоҳлиги ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини такомиллаштириш, айниқса, диний-маърифий, илмий-тадқиқот, туризм, транспорт соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Аввалроқ Саудия Арабистонидаги «Abu Sarhad» ҳамкор ширкати раҳбари Абусарҳад Носир Абдуллоҳ билан «Умра—2022» мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома имзолагани хабар қилинганди. Шунингдек, пандемия бошланганидан бери биринчи марта 22 январь куни зиёратчилар Умра сафарига жўнаб кетгани маълум қилинган. Март ойида ўзбекистонликлар учун Умра нархи оширилиши тасдиқланган эди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди