Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида

Блогер Нозим Сафари «Bugun.uz» билан ҳамкорликда «Чириган Ғарб» лойиҳасини бошлаганди. Лойиҳанинг навбатдаги манзили тарихий ва сирли маконларга бой бўлган Париж шаҳри бўлди.

Париж нафақат Лувр музейи, Нотр-Дам собори ва Триумфаль аркаси билан, балки 6 миллион кишининг абадий ором олган масканига айланган катакомбалари билан ҳам машҳур. Узунлиги 1,5 километр бўлган ушбу катакомбалар ўрта асрларгача тош конлари сифатида хизмат қилган.

Парижликлар қадимдан майитларни черков атрофига кўмишни одат қилган. Шаҳар маъмуриятининг жасадларни шаҳар ташқарисида кўмиш ҳақидаги тавсиясига қарамай, клерикаллар одамларни черков олдида дафн қилишга ундайди. Оқибатда Парижнинг энг катта «Бегуноҳлар қабристони» қабрларга тўлиб кетади. 1780 йилда қабристон ва унинг ёнидаги кўчани ажратиб турувчи девор бузилиб, унинг атрофида жойлашган уйларнинг ичигача майитлар йиғилиб кетади.

Шаҳар маъмурияти 15 ой давомида сочилиб ётган суякларни йиғиб, эски тош конларига тўплай бошлайди. Кейичалик бошқа қабристонлардаги суяклар ҳам шу ерга олиб келинади. Париж катакомбаларидан Максимилиан Робеспьер, Жорж Дантон, Жан-Батист Кольбер сингари сиёсатчилар, Блез Паскаль, Антуан Лавуазье каби олимлар, Шарль Перро, Франсуа Рабле каби ёзувчиларнинг суяклари ҳам жой олган.

Париж ҳақидаги бошқа қизиқарли маълумотлар билан видеода батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

Мавзуга доир:

Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида

Автомобиль ҳаракати учун қийинлаштирилган йўллар ва соғлом турмуш тарзи: аҳолисидан велосипедлари кўп бўлган Нидерландия ҳақида

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди