Тошкент вилоятида қўли чопиб ташлангани айтилган блогер ҳолатни рад этди — видео

Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида яшовчи блогер ижтимоий тармоқларда ўзи ҳақида тарқалган хабарларни рад этди. Унинг видеомурожаати вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқларда Қуйи Чирчиқ туманида яшаб, Facebook ижтимоий тармоғида фаолият юритадиган Муҳаммадсаид Толиповни номалум шахслар қўлини чопиб ташлагани айтилган хабарлар тарқалди. Аниқланишича, блогер ҳозирда ўзи яшайдиган туман марказий поликлиникасига жойлаштирилгани ҳамда қўли чопиб кетилгани фейк хабар бўлиб чиқди.

«Менга тааллуқли бўлмаган нарсани интернетга сиздиришибди. Бу умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Худога шукур соппа-соғмиз, ҳеч қанақа босим йўқ, ҳаммаси жойида. Туман мутассадилари, участка нозири келди. Интернетда бўлаётган нарсадан хабарим йўқ эди, мана ҳозир телефонда кўрдим. Албатта, буларнинг ҳаммаси ёлғон, бўҳтон. Кимдир қасддан буни тарқатгани аниқ. Бунинг тагига етамиз ва суд орқали гапламашимиз», — дейди у.

Аввалроқ Тошкент вилоятида блогер сабабсиз қамалгани айтилган хабарга изоҳ берилгани, Самарқандда ҳокимлик мансабдорларидан пул ундирган «блогер» ушлангани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Қашқадарёда конституциявий тузумга тажовузда гумон қилинаётган блогер ИИБга чақиртирилган эди.

Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди