Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан қонуний чоралар кўрилмоқда.

Фото: «Bugun.uz»

Хусусан, департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Б.Т.» МЧЖ раҳбари А.Н. ва бошқалар кредит таъминоти сифатида МЧЖга қарашли 7 та махсус техникалар мавжудлиги ва тақиқда эмаслиги ҳақида сохта маълумотномалар тайёрлагани аниқланган. Улар банк муассасидан 2,5 миллиард сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Шунингдек, департаментнинг Деҳқонобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «М.П.» хусусий корхонаси раҳбари С.Х. тижорат банки филиалидан наслли чорва молларини сотиб олиш учун 100 минг доллар кредит ажратилишга эришгани маълум бўлган. Улар ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали чорва молларни бошқа шахсларга сотиб юбориб, жуда кўп миқдордаги кредит маблағини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Поп туманида эса «Ж.И.» МЧЖ раҳбари Б.А. ҳудудий тижорат банки филиали собиқ бошқарувчиси М.О. билан ўзаро тил бириктириб, банк филиалидан махсус техникалар сотиб олиш учун ажратилган 980 миллион сўм кредитнинг гаров таъминотини тўлиқ таъминламасдан, махсус техникаларни бошқа шахсларга сотиб юбориб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Департаментнинг Избоскан туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Б.Б.» МЧЖ раҳбари Б.Қ. ва бошқалар тижорат банки филиалидан «Волво Эw 145 Б» русумли экскаватор харид қилиш учун ажратилган 845 миллион сўм кредит маблағини талон-торож қилгани аниқланган.

Бундан ташқари, Тойлоқ туманида И.Я. исмли шахс банк муассаси масъул ходимлари билан олдиндан ўзаро тил бириктириб, «С.М.» МЧЖга 800 миллион сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни сохта мониторинг далолатномалари тузиш орқали «Р.Т.» МЧЖга ускуна олиш учун ўтказиш йўли билан талон-тарож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ «Бухоро нефть база» мансабдорлари 8,5 млрд сўмни талон-торож қилгани, Андижонда банк ходимлари 111 млн сўмни талон-торож қилгани аниқлангани, Тошкент вилоятида 2 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилингани, Қашқадарёда 1,1 млрд сўмлик сув қувурлари ўзлаштирилгани тўғрисида хабар берилганди.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди