Тошкентдаги кафеларнинг бири ёниб кетди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган ошхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлди, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: Telegram / MilitsiyaUZB

Маълум қилинишича, 28 сентябрь куни соат 10:07 да Яшнобод тумани «Муҳтор Ашрафий» кўчасида жойлашган ошхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:12 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:29 да қуршаб олинган ва соат 10:41 да бартараф этилган.

Фото: Telegram / MilitsiyaUZB

Ёнғин натижасида ошхонанинг тахминан 100 квадрат метр майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмаган.

«Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Фарғонадаги корхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлгани, Тошкентдаги ресторанда ёнғин чиққани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Яккасарой туманида 1 сентябрь куни ишлаб чиқариш цехида юзага келган ёнғин юзасидан расмий маълумот берилган, пойтахтдаги атир-упа дўконида йирик ёнғин содир бўлгани хабар қилинганди.

Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Янгиликлар13:16 | 30.11.22
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times