«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев 28 сентябрь, чоршанба куни транспорт соҳасида ислоҳотларни жадаллаштириш масаласи бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Ўзбекистонда соҳа инфратузилмаси янгиланиб, шароитлар кенгайтирилаётгани ўз натижаларини бермоқда. Жумладан, авиация бозори эркинлашгани ҳисобига охирги уч йилда Ўзбекистонга парвозларни амалга ошираётган авиакомпаниялар сони 2 бараварга ўсган. Автомобилда халқаро юк ташишда маҳаллий корхоналарнинг улуши 62 фоизга етган. 300 километр темир йўл электрлаштирилган, 1 минг 500 километр автомобиль йўли қурилган.

Шунингдек, ҳали фойдаланилмаётган имкониятлар, қилинадиган ишлар жуда кўплиги таъкидланган. Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан соҳадаги ишлар натижадорлиги таҳлил қилинганда, бир қатор муаммолар аниқланган.

Масалан, охирги уч йилда мамлакатимиз иқтисодиёти 16 фоиз ўсгани ҳолда, темир йўлда юк айланмаси атиги 7 фоиз ошган. Авиацияда рақобат муҳити тўла шаклланмаган, 10 та аэропортнинг самарадорлиги паст даражада. Оқибатда, рақобатдош нархларда етказиб бериш қулайлиги бўйича Халқаро логистика самарадорлиги индексида мамлакатимиз 160 та давлат ичида 120-ўринни эгаллаган.

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда ҳам бу соҳа бўйича кўплаб мурожаатлар бўлган. Йиғилишда транспорт тизимидаги муаммоларни ҳал этиш ва аниқ натижаларга эришиш бўйича таклифлар муҳокама қилинган.

«Бу соҳа — иқтисодиётнинг қон-томири. Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз», — деган Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда учта йўналиш — темир йўл транзити имкониятини кескин ошириш, авиацияни қулай, тез ва сифатли хизмат кўрсатадиган соҳага айлантириш, халқаро транзит юклари учун замонавий автомобиль юллари тармоғини кенгайтириш бўйича чоралар белгиланган.

Стратегик ислоҳотлар агентлиги таркибида транспорт соҳаси бўйича алоҳида гуруҳ тузиб, асосланган таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Давлат раҳбари энг асосийси халққа енгилликлар яратиш эканини алоҳида таъкидлаган.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди