Хотин-қизлар учун мўлжалланган таълим кредитини олиш тартиби маълум қилинди

Ўзбекистонда жорий ўқув йили учун 317 миллиард сўмдан ортиқ имтиёзли таълим кредитлари ажратилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, тижорат банклари томонидан 2022/2023 ўқув йили учун 27 897 нафар талабага 317 миллиард сўмдан зиёд имтиёзли кредитлар ажратилган. Ушбу ажратилган кредитларнинг 242 миллиарди (76 фоизи) аёллар ҳисобига тўғри келади.

Ажратилган кредитлар бевосита уч томонлама шартномага асосан тижорат банки ва олий таълим муассасаси томонидан назорат қилинади. Яъни маблағлар пул кўчириш йўли билан ОТМ ҳисобига ўктазиб берилади.

Таъкидланишича, имтиёзли таълим кредитларини 12 та тижорат банклари — «Миллий банк», «Халқ банки», «Агробан», «Микрокредитбанк», «СҚБ», «Ипотекабанк», «Асакабанк», «Қишлоқ-қурилиш банк», «Турон банк», «Алоқа банк», «Ҳамкорбанк» ҳамда «Ориент финанс банк» ажратмоқда.

Бунда, талаба ўзи яшаб турган ҳудудга ёки таълим олаётган ОТМсига яқин жойдаги исталган банкка мурожаат қилиб, таълим кредити олиши мумкин. Шунингдек, ҳозирда Марказий банк томонидан «Talim-kredit.uz» платформаси ишга туширилган. Бу орқали талаба онлайн равишда ариза топшириши мумкин ва ариза 1 иш куни муддатида кўриб чиқилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йил охирига қадар ипотека ва таълим кредити фоизлари ўзгаришсиз сақлаб қолиниши белгиланганди. Шунингдек, Ўзбекистонда хотин-қизлар учун 14 фоизли таълим кредитини олиш тартиби эълон қилинган. Бундан ташқари, Ўзбекистонда нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида ўқиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилади.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади