14:16 | 28.09.22 183

Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади

Уларнинг ўрнига тез ўсадиган дарахт навларини экиш режалаштирилган

Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриб қолган дарахтлар кесиб ташланади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Яккасарой туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, дарахтларни кесиш бўйича йиғилиш ўтказилган. Унда туман ҳокими Анвар Сайфутдинов, Тошкент шаҳар ҳокимлик ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг раиси Фурқат Маҳмудхўжаев, Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси вакиллари, блогерлар, туман фаоллари туман Экалогия бўлими ходимлари, Тошкент шаҳар «Ботаника» боғи мутахассислари қатнашган.

Боғдаги болалар майдончаси атрофида қуриб қолган дарахтларни мутахассислар томонидан ўрганилиб, қуриб қолганлиги, болалар ва фуқаролар ҳаётига хавфли эканлиги тасдиқланган. Мутахассислар иштирокида дарахтлар кесилиши ва ўрнига тез ўсадиган дарахт навларини экиш ва уни парвариш қилиш бўйича таклиф билдирилган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида дарахтлар таги бетонлаб ташлангани аниқлангани, Бухородаги далада дарахтлар қўпориб ташланаётганига муносабат билдирилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда кесилган 58 туп дарахт иши бўйича 3 киши ушланган.