Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди

Украина президенти Владимир Зеленский 28 сентябрь куни ДХР, ЛХР ва Россия қўшинлари томонидан эгаллаб олинган Запорожье ҳамда Херсон вилоятларида ўтказилган референдумлар натижасига изоҳ берди.

Фото: Украина президентининг офиси

Унинг сўзларига кўра, Россия томонидан худди Қрим каби Украина ҳудудларининг аннексияси амалга оширилса, президент Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш имконсиз бўлиб қолади.

«Россия томонидан Қрим сценарийсининг такрорланиши ва украин ҳудудларининг аннексияси бўйича навбатдаги уринишлар Россия президенти билан гаплашиладиган нарсалар йўқлигини англатади. Бу аниқ ва равшан», — дейди Зеленский.

Шу билан бирга, Украина президенти босқинчиларнинг «референдумлари» Киев ва мамлакат Қуролли Кучлари учун ҳеч нарсани ўзгартирмаслигини таъкидлаган.

«Босиб олинган ҳудуддаги бу майнавозчиликни референдумга тақлид деб ҳам атаб бўлмайди… Херсон ва Запорожье вилоятларидаги, Донбасс ҳамда Харьковшина ва Қримнинг эгаллаб олинган ҳудудларидаги одамларимни ҳимоя қилиш учун ҳаракат қиламиз», — дея таъкидлайди Зеленский.

Ва ниҳоят у Украина ҳамкорларининг «босқинчининг бундай сурбетлигига» жавоб мудофаа, молиявий ва санкциявий орқали ёрдам эканини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Донбасс республикалари, шунингдек, Россия назорати остида бўлган Херсон ва Запорожье вилоятлари ҳудудлари 19 сентябрь куни Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум ўтказиш ниятида эканини маълум қилганди. 21 сентябрь куни Владимир Путин Россия ушбу ҳудудлар аҳолиси маъқуллаган қарорни» қўллаб-қувватлашини эълон қилган. «Катта еттилик» давлатлари Кремль референдумлари ва сафарбарликни қоралаган. АҚШ президенти Жо Байден эса ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожьедаги референдумлар сабаб Россияга санкциялар ваъда қилган.

Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Янгиликлар12:27 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Янгиликлар12:05 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Янгиликлар11:43 | 28.1.23
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Янгиликлар19:01 | 27.1.23
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди