Андижонда фермер хўжалиги раҳбарини ИИБ ходимлари ва ниқобли шахслар калтаклаб, қўрқитгани айтилмоқда

Андижон вилоятидаги фермер хўжалиги раҳбари ички ишлар органи ходимлари томонидан калтаклангани айтилмоқда. Бу ҳақда Telegram’даги «Кушербаевга мурожаат» каналида эълон қилинди.

Фото: Telegram / «Кушербаевга мурожаат»
Фото: Telegram / Kusherbayevga_murojaat

Унга кўра, 24 cентябрь куни «Баҳодир» фермер хўжалиги дала шийпонига бир гуруҳ Ички ишлар бошқармаси ходимлари, ниқобли ва қуролланган гуруҳ бостириб кириб, фермер хўжалиги бошлиғи ва аъзоларини қўрқитиб, тутқинликда ушлаб турган.

Фермер хўжалиги бошлиғи Б.Арабовнинг қорнига мушт тушириб, ҳақорат қилган ва шийпон девори қулатилган. Уларга Ички ишлар вазирлигидан келган ходим бошчилик қилган, уларнинг ҳеч бири ўзини таништирмаган ва ҳеч қандай хизмат гувоҳномаси кўрсатилмаган.

Шунингдек, шийпонда қанча пахта борлиги, нега кластерга топширилмаётгани, тезроқ топшириш кераклигини айтиб, ваколатига кирмайдиган топшириқлар берилган.

Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғёсов расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Халқ депутатлари Бўстон тумани кенгаши суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш доимий комиссияси раиси А.Арабовнинг мурожаати ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади.

Шунингдек, ўрганиш натижаси юзасидан қонуний қарор қабул қилиниши маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кластерларга паст нархда пахта сотишни хоҳламаган фермерларга туман сектор раҳбарлари томонидан босим ўтказилаётгани айтилганди. Унга кўра, Шуҳрат Ғаниев ва Воитовга вазиятни икки кун муддатда ўрганиб, халқ орасида норозиликларни келиб чиқишига сабаб бўладиган сектор раҳбарлари, кластерлар бўйича таклиф киритиш юклатилган.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади