АҚШ Давлат департаменти делегацияси Ўзбекистонга келади

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов АҚШ давлат котиби ёрдамчиси вазифасини бажарувчи, Давлат департаментининг Халқаро жамоатчилик билан алоқалар бюроси раҳбари Элизабет Трюдо билан учрашди. Учрашувда унинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилинди, деб хабар беради «Dunyo» агентлиги.

Фото: «Dunyo» агентлиги

Қайд этилишича, Америка томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурига юқори баҳо бериб, 3-6 октябрь кунлари АҚШ Давлат департаменти делегацияси мамлакатдаги ўзгаришларнинг самаралари билан танишиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф билан бориши режаштирилаётганини маълум қилган.

Бундан ташқари, Элизабет Трюдо ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини ва республиканинг инсон салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган қўшма ташаббусларни амалга оширишни муҳокама қилиш ниятида эканини ҳам айтган.

Хусусан, Америка делегациясининг Ўзбекистонда бўлиши давомида Олий Мажлис, Миллий оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, мамлакатимиз олий ўқув юртларида учрашув ва музокаралар, шунингдек, Жиззах ва Тошкент вилоятларига ташрифлар режалаштирилган.

Учрашув якунлари бўйича Давлат департаменти вакили барча соҳаларда икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатдан ривожлантиришга хизмат қилувчи давлат раҳбарлари ва алоҳида соҳалар раҳбарлари даражасидаги Америка делегацияларининг Ўзбекистонга ташрифини кенгайтиришга кўмаклашишга тайёрлигини билдирган.

Маълумот учун, Элизабет Трюдо етакчи дипломат бўлиб, аввал Шимолий Ирландия ва Покистондаги АҚШ Бош консули, АҚШнинг НАТОдаги миссияси маслаҳатчиси, АҚШнинг Жанубий Африкадаги миссияси матбуот атташеси, Давлат департаменти матбуот ишлари бўйича директори лавозимларида ишлаган. Ҳозирги лавозимига қадар у мудофаа вазирининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Аввалроқ Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистон йўналишида ҳамкорликни кенгайтириши тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, АҚШ ҳукумати Афғонистонни назорат қилувчи «Толибон» ҳукуматини четлаб ўтиб, мамлакатга 3,5 миллиард доллар беришга қарор қилган эди.

Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди