АҚШ ўзбек пахтасини мажбурий меҳнат орқали ишлаб чиқарилган товарлар рўйхатидан чиқаради

АҚШ Меҳнат вазирлиги ўзининг ҳисоботида (TDA Report) 2011 йилдан бери биринчи марта Ўзбекистонни болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларига барҳам бериш бўйича саъй-ҳаракатлар самарадорлиги бўйича «сезиларли тараққиёт»нинг энг яхши тоифасига киритди. Бу ҳақда Telegram’даги «Нигоҳ» канали хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Бу мажбурий ва болалар меҳнатига қарши курашиш борасида олиб борилаётган самарали давлат сиёсати, шунингдек, ушбу соҳада жиноий жавобгарликнинг халқаро стандартларга тўлиқ мос равишда кучайтирилгани туфайли эришилгани алоҳида таъкидланган.

«Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам қисқа вақт ичида таъсирчан тараққиётга эриша оладиган намунали давлатга айланмоқда», — дейди АҚШ Меҳнат вазирлигининг Болалар ва мажбурий меҳнат бўйича бошқармаси раҳбари Марциа Еугенио.

Бундан ташқари, Ўзбекистон эришган ютуқларни инобатга олган ҳолда, АҚШ Меҳнат вазирлиги мамлакатда ишлаб чиқарилган пахтани «Болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар рўйхати»дан чиқарилишини эълон қилган. Ушбу қарор Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пахта ва ундан тайёрланган маҳсулотларни АҚШга олиб киришга қўйилган расмий чекловларни бекор қилади ва шу орқали тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш учун янги имкониятлар очади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг мартида Cotton Campaign халқаро коалицияси ўзбек пахтасига нисбатан бойкот бекор бўлганини эълон қилганди. Шунингдек, Президент ўзбек пахтасига қўйилган бойкот бекор қилингани ҳақида гапирганди.

Авалроқ Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилиши, Қашқадарёда ишчилар пахта теримига мажбурланаётгани тўғрисида хабар берилганди.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди