Бош прокурор ўринбосари лавозимидан озод этилди
Шавкатжон Раҳимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан бош прокурорнинг ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

У 2020 йилнинг 23 мартида мазкур лавозимга тайинланганди.
Шунингдек, Шавкатжон Раҳимов қайси ишга ўтгани ва нима сабабдан ишдан кетганига ойдинлик киритилмаган.
Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан бир қатор туман ҳокимлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовга жарима интизомий жазо чораси қўлланилгани ҳақида хабар берилганди.