Бухорода ҳарбий прокурор 6 туп дарахтни ноқнуний кестиргани айтилмоқда

Бухорода ҳарбий прокурор топшириғи билан дарахтлар ноқонуний кесилгани айтилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев хабар берди.

Фото: Telegram / «Кушербаевга мурожаат»

Қайд этилишича, депутатга Бухоро ҳарбий прокурори Ж.Собиров топшириғи билан қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташлангани тўғрисида мурожаат келиб тушган.

Унда айтилишича, 2022 йил май ойида Бухоро ҳарбий прокуратураси маъмурий биноси орқа ҳовлисидаги ошхона билан иссиқхона ўртасидаги 6 туп кўп йиллик айланта дарахтларини кестириб ташланган.

«Бу ҳам етмагандек, унинг топшириғи билан орқа ҳовлидаги томорқа ноқонуний равишда девор билан ўралиб, дарахт, ток буталарга жиддий шикаст етказилган ва 2022 йил май—июнь ойларида томорқа ичидаги 3 дона кўп йиллик ўрик дарахти ва 3 туп ток бутаси қуритилган. Кейин уларни ҳам кестириб ташлади», — дейилади мурожаатда.

«Нима дейишгаям ҳайронсан киши… Ҳозир шахсан бизни ўйлантираётган масала: экологларимиз қонунбузар прокурорга ҳам чора кўра олишадими?», — дейди Кушербаев.

Аввалроқ Тошкент вилоятида дарахтлар таги бетонлаб ташлангани аниқлангани, Бухородаги далада дарахтлар қўпориб ташланаётганига муносабат билдирилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда кесилган 58 туп дарахт иши бўйича 3 киши ушланган.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди