Экоқўмита Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётганига муносабат билдирди

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Чирчиқ дарёсида балиқлар нобуд бўлаётгани айтилдан видеомурожаатга муносабат билдирди.

Аввалроқ Чирчиқ дарёсида балиқларнинг оммавий нобуд бўлгани айтилган видеомурожаат тарқалганди. Давлат экология қўмитаси ишчи гуруҳи томонидан ҳолат жойида ўрганилган. Ўрганиш давомида мазкур ҳолат Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги «Қўш ёғоч» МФЙда жойлашган «Азизжон Нурли Агро Файз» МЧЖга тегишли бўлган балиқлар сақланадиган ҳовузда содир бўлгани аниқланган.

24 сентябрь куни балиқчилик хўжалигида етиштирилган балиқларни овлаш даврида ҳовуз суви камайгани, балиқлар узоқ муддат тўрда қолиб кетгани, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши оқибатида сувнинг меъёридан ортиқ даражада илигани, ҳовуздаги сув таркибида кислород етишмагани сабабли балиқлар нобуд бўла бошлаган. Шундан сўнг чала ўлик балиқлар ҳовузга 10 метр масофа узоқликда бўлган Чирчиқ дарёсига оқизилган.

Ишчи гуруҳ томонидан мобил лаборатория жалб қилиниб, Чирчиқ дарёси ва балиқчилик хўжалигидаги сув ҳавзаларидан намуналар олинган. Таҳлил натижаларида сувнинг кимёвий моддалар ёки бошқа таъсирлар натижасида ифлосланмагани аниқланган. Балиқчилик ҳовузида балиқ боқиш ва нобуд бўлган балиқларни белгиланган тартибда йўқ қилиш бўйича алоҳида текшириш ўтказилиб, қонунбузилишига йўл қўйган масъулларга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилиши белгиланган.

Аввалроқ Зарафшон дарёсида балиқлар нобуд бўлгани юзасидан терговга қадар текширув олиб борилаётгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Намангандаги Варзик сув омборида балиқлар номаълум сабабга кўра нобуд бўлаётгани ҳақида маълум қилинганди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди