Энергетика вазирлигига янги раҳбар тайинланди

Президент фармони билан Жўрабек Мирзамаҳмудов бош вазирнинг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш бўйича ўринбосари — энергетика вазири лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Фото: «Халқ сўзи»

Жўрабек Мирзамаҳмудов 2018 йил июнидан «Ўзатом» агентлигини бошқариб келаётган эди. 2019 йилнинг февраль ойида «Ўзатом» раҳбари сифатида энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Маълумот учун, Жўрабек Мирзамаҳмудов 2001 йилда «Умид» жамғармаси гранти асосида АҚШдаги Алабама университетини, 2005 йилда эса Тошкент кимё технологиялари институтини тамомлади.

Мирзамаҳмудов аввал Вазирлар Маҳкамаси Ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш ахборот-таҳлил департаменти мудири бўлиб ишлаган. «Ўзкимёсаноат» бошқаруви раисининг ўринбосари ва иқтисодиёт вазири ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

Аввалроқ Шавкатжон Раҳимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан бош прокурорнинг ўринбосари лавозимидан озод этилганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан бир қатор туман ҳокимлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовга жарима интизомий жазо чораси қўлланилгани ҳақида хабар берилганди.

Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди