Эрон Ўзбекистон билан визасиз режимни жорий қилиши мумкин

Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий мамлакатнинг Ўзбекистон билан визасиз режим жорий қилиш масаласига алоҳида тўхталди. Бу ҳақда ЎзА  хабар берди.

Қайд этилишича, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити чоғида Раисий агентлик мухбири билан суҳбат чоғида икки давлат ўртасида визасиз режим жорий қилиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтган.

Шунингдек, туризм кўп сонли аҳолига эга бўлган мамлакатлар учун кескин ривожлантирса бўладиган аниқ-равшан имконияти эканлиги, икки мамлакат туристик жозибадорлик бўйича дунёда юқори ўринларни эгаллаши ва ўзаро авиақатнов сонини ошириш ҳамда визасиз тартиб ўрнатиш орқали иқтисодий ҳамкорликни юқори нуқтага олиб чиқиш мумкинлиги таъкидланган.

«Эрон ва Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий алоқани кенгайтиришга қаратилган кўплаб шартномалар имзоланган. Фикримизча, бу етарли эмас, мавжуд имкониятга мос эмас. Шубҳасиз, ҳар икки мамлакатда нисбатан устунликни таъминлайдиган ва бир-бири иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатадиган салоҳият бисёр», — деган Иброҳим Раисий.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Саудия Арабистони фуқароларига 30 кунлик визасиз режимни жорий қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 17 август куни Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашганди. Томонлар икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото