Флорида қирғоқларига кучли «Иэн» тўфони ёпирилди — видео

АҚШнинг Флорида штати қирғоқларига ёпирилган тўфон оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.

Кадр: CNN

Эълон қилинган видеода Weather Channel метеорологи ва бошловчиси Жим Кантора кучли тўфон вақтида тўғридан-тўғри эфирни амалга оширишга уринган.

Ҳозирга қадар тўфон оқибатида икки киши ҳалок бўлган, шунингдек, АҚШ ва Кубада сув тошқинлари ҳамда электр таъминотидаги узилишларни юзага келтирган.

Бундан ташқари, ноқулай об-ҳаво шароити сабаб «Роскосмос» ва NASA’нинг келишуви доирасида бортида россиялик космонавт бўлган Crew Dragon ракетасини Халқаро космик станцияга учириш кечиктирилган.

Маълумотларга кўра, 28 сентябрь куни кундузи шамол тезлиги соатига 250 километрга етиб, энг хавфли — бешинчи босқичга чиққан. Кечга бориб эса биринчи даражага қадар сусайган. Тўфон сабаб Флориданинг қарийб 2 миллион аҳолиси электр таъминотисиз қолган. Губернатор ДеСантиснинг айтишича, «Иэн» штатга ёпирилган «Эндрю» (1992 йилда) ва «Макйл (2018 йилда) тўфонларидан кейинги кучли бешликка киради.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг августида АҚШнинг Луизиана штатига тарихдаги энг кучли тўфонлардан бири бўлган «Айда» тўфони ёпирилирган ва оқибатда миллиондан ортиқ одам электрсиз қолганди. Сентябрь ойида эса Хитойнинг шарқий соҳилларига кучли «Чанту» тўфони ёпирилганди.

Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди