Москва шаҳрининг марказий кўчалари 30 сентябрь куни ёпилади — харита

Москва Транспорт департаменти Россия пойтахтидаги қатор кўчалар 30 сентябрь куни ҳаракатланиш учун ёпилишини эълон қилди.

Фото: «LivelnMsk.ru»

Хусусан, «Кремльёвская», «Москворецкая» қирғоқлари, «Василевск қиялиги», «Ильинка», «Варварка», «Болотная» ва «Старой плошад» кўчалари ёпилади.

Қайд этилишича, 30 сентябрь куни ҳукумат Москва марказида ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР ва ЛХР, шунингдек, босиб олинган Херсон ва Запороже вилоятларини «Россияга қўшилиш референдумлари»ни қўллаб-қувватлаш мақсадида митинг ўтказмоқчи.

Фото: Москва Транспорт департаменти

«ТАСС» маълумотларига кўра, митинг-концерт «Қизил майдон»да бўлиб ўтади. Унда Россия президенти Владимир Путин чиқиш қилиши кутилмоқда. Президент матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга бу борадаги саволга жавоб беришдан бош тортган.

«РБК» манбасининг таъкидлашича, митингдан олдин Путин депутат ва сенаторлар қаршисида чиқиш қилади, шундан кейин ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган республикалар ва босиб олинган вилоятларнинг «Россия таркибига қўшилишига оид битим» имзоланади.

«Россияга қўшиш референдумлари» 23 сентябрдан 27 сентябрга қадар ўтказилди. Запороже вилоятидаги 100 фоиз протоколларни кўриб чиқиш натижасига кўра, 93,11 фоиз овоз берувчи буни маъқуллаган. Херсон вилоятида ушбу кўрсаткич 87,05 фоизни, ДХРда — 99,23 фоизни, ЛХРда эса 98,42 фоизни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Владимир Путин Россия ушбу ҳудудлар аҳолиси маъқуллаган қарорни» қўллаб-қувватлашини эълон қилган. «Катта еттилик» давлатлари Кремль референдумлари ва сафарбарликни қоралаган. АҚШ президенти Жо Байден эса ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожьедаги референдумлар сабаб Россияга санкциялар ваъда қилган.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди