Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлигида Покистонга инсонпарварлик ёрдами юборилди

Сув тошқинидан жабрланган аҳоли учун инсонпарварлик ёрдами юкланган махсус самолёт Термиздан Покистонга учиб кетди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: «Дунё» АА

Қайд этилишича, 29 сентябрь куни Ўзбекистон ҳукумати ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармаси томонидан Покистонда содир бўлган ҳалокатли сув тошқинидан жабрланганларга тақдим этилган инсонпарварлик ёрдами юкланган самолёт Термиздан Карачига учиб кетган.

Ушбу биринчи қўшма инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан тақдим этилган самолётларда етказиб берилиши ташкил қилинган.

Инсонпарварлик кўмаги таркиби сув тошқинлари оқибатида ўз бошпаналаридан айрилганлар учун 15 тоннадан ортиқ ҳажмдаги вақтинча яшаш учун мўлжалланган турар жой модулларидан иборат.

Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрь куни Исломобод халқаро аэропортига Ўзбекистон ҳарбий-ҳаво кучларининг Ил-76 самолёти келиб қўнган. Унга Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан, Покистон минтақаларида рўй берган сув тошқинидан жабрланганлар учун йўлланган 40 тоннадан ортиқ ҳажмдаги инсонпарварлик ёрдами юкланганди. Аэропортда юкларни Покистон илм-фан ва технологиялар бўйича федерал вазири Ага Хасан Балоч қабул қилиб олган.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди