Ўзбекистон халқаро рейтингларда юқорилади

АОКАда 29 сентябрь куни бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева Ўзбекистон халқаро рейтингда ўз мавқеини сезиларли даражада яхшилаганини таъкидлаган. Бу ҳақда «Nova24.uz» хабар берди.

Янгиланган рейтинг натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари барча 6 йўналиш бўйича сезиларли даражада яхшиланган. Хусусан:

  • «Давлат бошқаруви самарадорлиги» нуқтаи назаридан 208 мамлакат орасида 116-ўринни эгаллаган. Бу билан Ўзбекистон 22 поғона юқорилаган;
  • «Сиёсий барқарорлик ва зўравонлик, терроризмнинг йўқлиги»га кўра, 19 поғона юқорилаб, 130-ўринни эгаллаган;
  • «Норматив сифат» йўналиши бўйича 33 поғона юқорилаб, 144-ўринни эгаллаган;
  • «Коррупцияга қарши курашиш» йўналиши бўйича 15 поғона кўтарилиб, 161-ўринни эгаллаган;
  • «Қонун устуворлиги» йўналишида 168-ўринни;
  • «Аҳолини қамраб олиш ва жавобгарлик» йўналиши бўйича 182-ўринни эгаллаган.

Шунингдек, Севара Ўринбоева сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар мамлакатни «Тартибга солиш сифати» йўналишида 33 поғона юқорилашига хизмат қилганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлатларнинг ўртача ойлик иш ҳақи бўйича рейтингда Ўзбекистон 10 поғона юқорилагани маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг хавфсиз давлатлар рейтингидаги ўрни маълум бўлганди.

Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди