Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдори белгиланди

Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдори белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 28 сентябрь куни крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган.

Низомга кўра, Ўзбекистонда майнинг ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар (майнерлар ва хизматлар провайдерлари) томонидан ушбу фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар тўланиши маълум қилинган.

Шунга кўра, йиғимлар базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)га нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:

  • майнинг фаолияти учун — БҲМнинг 10 баравари (3 миллион сўм).

Хизматлар провайдерлари бўйича:

  • крипто-биржа фаолияти учун — БҲМнинг 400 баравари (120 миллион сўм);
  • майнинг-пул фаолияти учун — БҲМнинг 100 баравари (30 миллион сўм);
  • крипто-депозитарий фаолияти учун — БҲМнинг 5 баравари (1,5 миллион сўм);
  • крипто-дўкон фаолияти учун — БҲМнинг 20 баравари (6 миллион сўм).

Йиғимлар майнерлар ва хизматлар провайдерлари томонидан лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган пайтдан эътиборан ҳар ойда тўланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда криптоактивлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режими жорий этилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев давлат активларини хусусийлаштиришни тезлаштириш бўйича топшириқ берганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди