«Ўзбекона урф-одатларга тўғри келмайди». Навоийда ота-оналар қизларининг рақси сабаб жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда «Баъзи қизларга нималар бўляпти?» сарлавҳаси остида видеоролик тарқалганди. Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси қуйдагиларни маълум қилди.

Таъкидланишича, ушбу ҳолат 2022 йилнинг 21 сентябрь куни Навоий вилояти Кармана тумани касб-ҳунар мактабида содир бўлган. Икки нафар ўқувчи қиз касб-ҳунар мактабининг фаоллар залида тадбирга тайёргарлик кўриш жараёнида ўзбек миллатига муносиб бўлмаган, ўзбекона урф-одатларга тўғри келмайдиган рақсга тушиб, ушбу ҳаракатларни тасвирга олган ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборган.

Шунингдек, бу мутасадди раҳбарлар ҳамда вояга етмаган ўқувчи қизларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилиниб, уларнинг таълим-тарбиясига оид қатъий чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Вояга етмаган ўқувчи қизларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш) 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик содир этилгани аниқланиб, белгиланган тартибда жаримага тортилгани қайд этилди.

Аввалроқ Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 142-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ички ишлар ходимлари иштирокида ўқувчилар билан ўтказилган одоб-ахлоққа оид суҳбат нотўғри талқин қилингани ҳақида хабар берилганди. Кейинроқ Халқ таълим бош бошқармаси ҳолатга муносабат билдириб, ўқувчиларига совуқ қурол, жумладан ўткир тиғли буюмларни олиб юриш тақиқланганлиги, канселярия қайчисини дарсда фойдаланиш учун ғилофда, сумкада олиб юриш мумкинлиги тушунтирилганини маълум қилган.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Янгиликлар20:34 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Янгиликлар20:13 | 5.12.22
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото