Қашқадарёда Openbudjet лойиҳаси доирасидаги йўл қурилиши якунига етказилмагани аниқланди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида Openbudjet лойиҳаси доирасида асфальт қилиниши керак бўлган йўлда ишлар чала ташлаб кетилди. Бу ҳақда NasafNews хабар берди.

Фото: NasafNews

Қайд этилишича, лойиҳа орқали жамоатчилик фикри, фуқароларнинг ташаббуси билан қишлоқ ички хўжалик йўлининг 1,98 километр узунликдаги масофасига асфальт ётқизиш ишлари учун 800 миллион сўмга яқин маблағ ютиб олинган, аммо орадан 3 ойга яқин вақт ўтган бўлса-да, иш якунига етмаган.

Шунингдек, билдирилган эътирозлар ўрганилганда туман ҳокимлиги қишлоқнинг йўллари асфальт бўлгани ҳақидаги хабарни ҳокимлик расмий саҳифаси орқали тарқатгани айтилган. Хабарда эълон қилинган асфальт йўллар Ҳуммон қишлоғининг йўллари ҳисобланмайди.

Фото: NasafNews

Унга кўра, туман ҳокимлиги матбуот котиби Баҳодир Ҳалимов билан боғланилганда Telegram каналида эълон қилинган расмларни унга маҳалла раиси ташлаб берганини маълум қилган.

Шаклланган маблағ ҳисобига таъмирлаш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган бўлиб, лойиҳа-смета асосида пудратчи ташкилотни аниқлаш мақсадида онлайн тартибда ўтказилган танловда BRK Guliston масъулияти чекланган жамияти 738 миллион сўмга бажариб бериш таклифи билан ғолиб топилган ва ташкилот билан Ободонлаштириш бошқармаси ўртасида шартнома тузилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 7 ойда йўл қурилишида қоида бузган юздан ортиқ мансабдорга чора кўрилгани ҳақида хабар берилганди. Хусусан, 3155 та объектда назорат ўтказилиб, 5846 та қоида бузилиш ҳолатлари аниқланган. Шунингдек, 3590 та бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилиб, 3026 та кўрсатмадаги қоида бузилишлар бартараф этилган. Қолган 564 та кўрсатманинг ижроси ҳам қатъий назоратга олинган.

Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди