
Қирғизистон таълим ва фан вазири пора билан қўлга тушди — видео
Қирғизистон таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиев пора олган вақтида қўлга тушди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ ахборот хизматига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

«Қирғизистон таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиев пора олаётган вақтда ўта йирик миқдорда товламачилик факти бўйича тергов қилинаётган жиноят иши доирасида қўлга олинди», — дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, хорижлик талбаларни Қирғизистон Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун 11 минг доллар пора олиш факти тергов қилинмоқда.
Бейшеналиев Қирғизистон таълим ва фан вазири лавозимида 2022 йилнинг февралидан буён фаолият юритиб келмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда олий таълим соҳасида қанча мансабдор коррупциявий жиноят содир этгани очиқлангани, Мактабгача таълим тизимида коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича янги бўлим ташкил этилгани тўғрисида хабар берилганди.
