Россиядан келаётган Қозоғистон фуқаролари учун «яшил коридорлар» яратилади

Россияликлар кўплаб келаётгани боис чегара қолиб кетган Қозоғистон фуқаролари учун «яшил коридорлар» яратилади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари, савдо ва интеграция вазири Серик Жумангаринмаълум қилди, деб хабар беради «Казинформ».

Фото: Business-Vector

«Кеча Россия бош вазири ўринбосари билан гаплашдим, чунки чегаранинг нарги тарафида ҳаракатланишда қийинчиликка учраётган Қозоғистон фуқаролари ҳам қолмоқда. Келишиб олдик шекилли, ҳатто озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган машиналар ҳам турибди. У тегишли низомни ишлаб чиқди, бугун чегара хизматлари бир-бири билан гаплашиб олади. Биринчи навбатда ўз фуқароларимиз ва озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган машиналар учун ъяшил коридоръни таъминлашга ҳаракат қиламиз», — дейди Жумангарин.

Қайд этилишича, икки давлат чегарасида «яшил коридорлар»ни 29 сентябрдан 30 сентябрга қадар ташкиллаштириш режалаштирилмоқда.

Аввалроқ Қозоғистон президенти россияликларнинг мамлакатга «оқиб келаётгани» ҳақида гапирганди. Мамлакатда сўнгги ҳафтада келган Россия фуқаролари томонидан қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилмаган. Шунга қарамай, Қозоғистонга кирган 100 минг россияликнинг 64 минг нафари мамлакатни тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилганди. Шундан сўнг мудофаа вазири Сергей Шойгу сафарбарликка кимлар жалб қилиниши ҳақида маълумот бериб, уларнинг сони 300 мингга етишини билдирди. Шу куни кечаси Россия бўйлаб сафарбарликка қарши ўтказилган акцияларда 1,4 мингдан ортиқ одам ушланган. Германия сафарбарликдан қочган россияликларга бошпана беришга тайёрлиги маълум қилган.

23 сентябрь куни Мудофаа вазирлиги IT соҳаси, алоқа операторлари, ОАВ ва банкларнинг ходимлари сафарбарликка жалб этилмаслигини маълум қилган. Алоқа ва рақамли ривожланиш вазирлиги эса ўз навбатида гап чақирувни кечиктириш ҳақида кетаётганини билдирган. Москвадаги бир нечта полиция идорасида сафарбарликка қарши норозилик намойишларида қўлга олинган фуқароларга «военкоматга» бориш бўйича чақирув қоғозлари берилмоқда.

Россия Президенти администрациясидаги манбага кўра қисман сафарбарлик эълон қилинганидан кейин мамлакатни 261 минг эркак тарк этган.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди