«Самарқанд автотеххизмат» ходими 5 туп қарағайни ноқонуний кесгани аниқланди

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Самарқанд шаҳрида арчалар ноқонуний кесилгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Фото: Telegram

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида соғлом арчалар кесиб кетилаётгани мазмунида хабарлар тарқалди. Экоқўмита ҳолат бўйича ўрганишлар ўтказган бўлиб, унда «Самарқанд автотеххизмат» МЧЖ биноси рўпарасида йўл таъмирлаш ишлари олиб бориш жараёнида 5 туп элдор қарағайи дарахтлари фуқаро А.Л. томонидан ноқонуний равишда кесиб олиб кетилгани аниқланган.

Ушбу фуқаро бошқарувидаги автотранспорт воситаси «Самарқанд автотеххизмат» МЧЖга тегишли ҳисобланади. Бироқ МЖЧ масъуллари бу ҳуқуқбузарлик ҳолатидан бехабар эканини, ҳуқуқбузарлик ҳолати фуқаро А.Л. томонидан содир этилганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан тегишли тартибда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 79-моддаси (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисмига мувофиқ маъмурий жарима ҳамда 86,4 миллион сўм миқдорида ўсимлик дунёсига етказилган зарар бўйича даъво белгиланган.

Ҳозирда ҳужжатлар суд органларига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

Аввалроқ Бухорода ҳарбий прокурор 6 туп дарахтни ноқнуний кестиргани, Тошкент вилоятида дарахтлар таги бетонлаб ташлангани аниқлангани, Бухородаги далада дарахтлар қўпориб ташланаётганига муносабат билдирилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда кесилган 58 туп дарахт иши бўйича 3 киши ушланган.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди