Самарқандда ўтказилган туризм фидойиларини тақдирлаш маросими — суратларда

Самарқандда 27 сентабр куни Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Бутунжаҳон туризм куни муносабати билан Самарқанд шаҳрида инфо-тур ташкил этилганди. Тур доирасида қатор шахсларни «Туризм фидойилари» кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. «Bugun.uz» тадбирдаги энг муҳим лавҳалардан фоторепортаж тайёрлади.

Фото: «Bugun.uz»

Самарқанддаги «Silk Road» туризм марказида байрам муносабати билан, анъанавий тарзда, Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшган санъат ва маданият арбоблари, туризм соҳаси, давлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари, тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари «Туризм фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

2022 йилда фахрий кўкрак нишон билан вилоят ҳокимликлари ва туризмни ривожлантириш бошқармалари, вазирлик ва уюшмалар, музейлар, таълим муассасалари, сайёҳлик марказлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда рестораторлар, тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат 47 нафар лауреат тақдирланди.

Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Тақдирланганлар орасида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, журналист Амирхон Умаров, ҳуқуқшунос-блогер Хушнудбек Худойбердиев ижтимоий тармоқларда «супер келинчак» образи билан Ўзбекистон туризмини кенг тарғиб қилаётган блогер Асал Сапарбаева ва бошқа кўплаб соҳа вакиллари бор.

Шунингдек, Бутунжаҳон туризм кунида ШҲТга аъзо мамлакатлардан келган «Ипак йўли» Халқаро туризм ва маданий мерос университети талабалари ва магистрантларининг қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Маълумот учун, Ўзбекистон ҳукумати ҳар йили чет эллик талабаларга «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетининг магистратура босқичида ўқиш имконияти учун 85 та квота ажратади.

Ушбу грант доирасида хорижлик талабаларга Самарқандга авиачипта нархи (бир марта) қопланади. Стипендия тўланади, квартирани ижарага олиш учун маблағ ажратилади (жумладан, Самарқанд шаҳридан бир хонали барча шарт-шароитга эга квартира ижараси), шунингдек, юртимиз бўйлаб саёҳат қилиш учун йилига икки марта 100 АҚШ доллари ажратилади.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади