Самарқандда вафот этган аёл воқеаси Сенат ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида тан жароҳати сабаб оламдан ўтган ёш жувон воқеаси Олий Мажлис Сенатининг ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Июль ойида бўлган ушбу ҳолатда 30-31 ёшлардаги аёл туман тиббиёт бирлашмасига келтирилган. Мулоқотга киришолмаган аёлнинг қариндошлари томонидан у яшаш хонадонида зинадан йиқилиб, тан жароҳати олганлиги билдирилган.

Туман тиббиёт бирлашмасининг маълумотномасида танасида верпедроссперантравма (4-бўйин умумртқасининг силжиши) каби тан жароҳатлари бўлган ёш жувон ТТБнинг жонлантириш бўлимида вафот этган. Қасддан баданга оғир шикаст етказиш билан боғлиқ жиноят сифатида кўрилаётган ҳолат бўйича туман ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур ишчи гуруҳ 28 сентябрь куни туманнинг «Ғўлба» МФЙ ҳудудида бўлиб, оила-турмуш доирасида содир этилган оғир жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари туман мутасадди идоралари раҳбар ходимлари, маҳалла фаоллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида танқидий муҳокама қилган.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Унда сўзга чиққанлар жиноят содир этган фуқаро қонун олдида жавоб бериши, бу каби оилавий жанжалларнинг олдини олишда маҳалла фаоллари ва оқсоқоллари жонбозлик кўрсатишлари, оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, аҳоли ўртасида ўзаро ҳурмат ва аҳилликни мустаҳкамлаш кераклигини таъкидлаб ўтган.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Маълумот учун, 2022 йилнинг 1-ярмида 9349 та маҳалладан қарийб 5000 тасида жиноят содир этилмаган. 1300 тага яқин маҳаллада жиноятлар сони камайишига эришилган. Жиноятлар сони кўпайган 3100 дан ортиқ маҳалла «қизил» тоифага киритилиб, ҳамкорликда қўшма патруллик йўналишлари ташкил этилган.

Аввалроқ Сирдарёда вояга етмаган қиз молхонада ўзини осиб қўйганди. Шунингдек, Наманганда автомактаб ўқитувчиси онлайн қимор сабаб ўзини осиб қўйгани маълум қилинган. Шунингдек, Тойлоқ туманида 31 ёшли аёлнинг жасади кийим илгичга осилган ҳолда топилганди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди