Сирдарёда ДХМ орқали никоҳни расмийлаштириш тажриба тариқасида йўлга қўйилади

«Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қарорга мувофиқ, туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали фуқаролик далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этиш тартиби 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудудида жорий этилади.

Туғилганлик ҳолати ФҲДЁ бўлимларида қайд қилингани ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан QR-код тасвири туширилган маълумотнома берилади ва ушбу маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади ва давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қабул қилишни рад этиш тақиқланади.

Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун аризаларни Сирдарё вилоятидаги туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилади.

Ҳуқуқий эксперимент 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 июлгача амалга оширилади. Шунга кўра, қарор билан Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламент тасдиқланган.

Никоҳга кириш ҳақида ариза берилганда никоҳланувчи шахсларнинг яшаш жойидаги маҳалла фуқаролар йиғинини хабардор қилиш тартиби бекор қилинди.

Аввалроқ Ўзбекистонда ФҲДЁда «метрика» беришда пул ундирилмаслиги маълум қилинганди. Шунингдек, ФҲДЁ бўлими мудири қариндошларининг никоҳини қайд этиши мумкин ёки йўқлигига аниқлик киритилган. Июнь бошларида ҳозирги кунда Никоҳ уйларини қайта ташкил этиб, уларни ФҲДЁ бўлимларига айлантириш режалаштирилаётгани айтилганди. Амалдаги тартибга кўра, Никоҳ уйлари фақат никоҳни расмийлаштиради. ФҲДЁ бўлимлари томонидан эса 4 та (туғилиш, никоҳ, ажрим ва ўлим) турдаги ҳаракатлар амалга оширилади.

Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Янгиликлар20:13 | 5.12.22
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда