Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудлари газ таъминотидан вақтинча узилади

Тошкентнинг шаҳри Бектемир туманидаги Биллур кўчасида жойлашган айрим турар жой бинолари ва улгуржи ташкилотларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, мазкур кўчада жойлашган газ қувурида таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли 2022 йил 29 сентябрь куни соат 10:00 дан соат 17:00 га қадар ушбу кўчадаги 282 та ҳовли-хонадонда ҳамда 16 та улгуржи ташкилотда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Шундан:

  • новвойхона — 4 та;
  • умумий овқатланиш шохобчаси — 7 та;
  • ишлаб чиқариш корхонаси — 5 та.

«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчиларидан узр сўраган.

Аввалроқ Энергетика вазирлиги Тошкентда газ таъминоти тўхтатилиши ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирганди. Шунингдек, Ўзбекистонда газ тўлдириш шохобчалари фаолиятига чекловлар ўрнатилиши ва Фарғона водийси, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг қатор ҳудудларида газ етказиб беришда узилишлар кузатилаётгани ҳамда бунга нима сабаб бўлаётгани маълум қилинганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади