Тошкентда Isuzu’лар ўрнига янги ва кенг автобуслар олиб келинади

Тошкентга 190 дона катта сиғимли янги автобус келтирилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Президентнинг 2 февралдаги «Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан пойтахтга янги автобуслар олиб келинади.

Хусусан, Truck and bus trade group масъулияти чекланган жамияти томонидан 2022 йил якунига қадар 190 дона MAN А22 SNG русумли катта сиғимли автобус олиб келиниши таъминланади.

Шунингдек, бу русумдаги автобуслар 30 та ўтириш ва 60 туриш ўрнига мўлжалланган, кондиционерлар билан жиҳозланган, сиқилган табиий газда ишлайди ва бу тоза ҳавони асраш учун жуда муҳим кўрсаткич ҳисобланади.

Сотиб олинган автобуслар ишлаб турган автобуслар қаторига киритилиб, ҳозир уларнинг қайси йўналишларга чиқиши кўриб чиқилмоқда. Эҳтимол, баъзи йўналишларда улар кам сиғимли Isuzu’ларнинг ўрнини эгаллаши мумкин.

2022 йил якунигача яна 25 та ўтириш ва 31 та туриш ўрнига эга бўлган 85 дона SAZ LE-60 ўрта сиғимли автобус ҳам олиб келинади. Улар 2022 йил харид қилинган шу русумдаги 115 дона автобусга қўшилиб, Yutong русумидаги 20 дона электробусдан иборат паркка шу йил янги электробуслар қўшилмайди, улар 2023 йилда олиб келиниши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев транспорт соҳасини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, мазкур йиғилишда Ўзбекистонга замонавий электр поэздлар олиб келиниши маълум қилинганди.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди